33 ёшли Роналду ЖЧда хет-трик қайд этди
Ads

Ҳозиргина ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Португалия ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой тарзда кечган беллашувда жанговар дуранг қайд этилди – 3:3. Эътиборлиси, Португалиянинг ҳар уччала голига терма жамоа сардори муаллифлик қилди.

У 4-дақиқада ҳисобни очган бўлса, биринчи бўлим сўнггида Португалияни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Учрашув сўнггида эса Криштиану жарима зарбасини аъло даражада амалга ошириб, хет-трик  муаллифига айланди.

Қайд этиш жоиз, 33 ёшли Роналду бундан олдин ўзи иштирок этгаб 3 та мундиалда жами 3 та гол киритган эди.