35 ёшли ван Персининг дубли "Фейеноорд"нинг йирик ҳисобдаги ғалабасини таъминлади

Кеча Голландия чемпионатининг 4-турида "Фейеноорд" ўз майдонида "Бреда" клубини қабул қилди ва якунда йирик 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, шу куни майдон эгалари таркибида ҳаракат қилган 35 ёшли ҳужумчи Робин ван Перси ўз ҳисобига дубль ёздириб қўйди.

"Фейеноорд" - "Бреда" - 4:2 (1:1)

Голлар: ван Перси, 24 - 1:0, Нийхольт, 34 (пенальти) - 1:1, ван Леер, 62 (автогол) - 2:1, ван Перси, 72 - 3:1, Вильена, 78 - 4:1, те Вреде, 81 - 4:2

"Фейеноорд": Бейлоу, Сен Жюст, Боттегин, ван дер Хейден, Маласия, Класи, Тоорнстра (Айуб, 74), Вильена, Бергейс, Ларссон (Эль Ханкури, 46), ван Перси

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!