36 ёшли Жирковнинг киритган голи РПЛда ойнинг энг чиройли голи деб топилди (видео)

“Матч Премьер” телеканали экспертлари ва мухлислар Россия премьер-лигасида жорий октябрь ойида киритилган энг чиройли голни танлашди.

Унга кўра энг кўп овозни “Зенит” ярим ҳимоячиси Юрий Жирковнинг “Крилья Советов” дарвозасига киритган голи тўплади.

Маълумот учун, 36 ёшли Жирков жорий мавсум “Зенит” сафида 14 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 2 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.