36 ёшли Квальярелла А Серия тўпурарига айланиб олди
Ads

"Сампдория" клуби форварди Фабио Квальярелла айни дамда А Серия 26-туридан ўрин олган СПАЛга (2:0, иккинчи бўлиб) қарши ўйинда дубль қайд этди.

Эътиборлиси, 36 ёшли футболчи шу тариқа ўзининг чемпионатдаги голлари сонини 19тага етказиб олди ва тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилаётган “Ювентус” форварди Криштиану Роналдуга етиб олди.

Бундан ташқари Квальярелла "Сампдория" тарихида қаторасига 2та мавсумда 19тадан кам гол урмаган иккинчи футболчига айланди.