36 ёшли Террига Англиянинг ўртамиёна клуби қизиқмоқда

 

“Вест Бромвич” жамоаси бош мураббийи Тони Пьюлис “Челси” ҳимоячиси Жон Террига қизиқиш билдираётганини айтди.

“Агар Терри ёзда бўш бўлса, унга шартнома таклиф қилиб кўрамиз”, – деди Тони Пьюлис.

Аввалроқ “Челси” 36 ёшли футболчи билан шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.  Жорий мавсумда Терри АПЛнинг атиги 5 ўйинида майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!