39 ёшли Эмре Белезоглу Туркия терма жамоаси сафидаги 100-ўйинини ўтказди
Ads

Туркия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Белезоглу кеча Евро-2020 саралашидан ўрин олган Андоррага қарши ўйинда ўзининг терма жамоадаги юбилей учрашувини ўтказди.

Аниқроғи, ушбу баҳс 39 ёшли футболчи учун юбилей 100-ўйин бўлди. У айни дамда Туркия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида кучли бешликка кўтарилиб олди.

Маълумот учун, Туркия терма жамоаси сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бу Рюштю Речбер ҳисобланади. Унинг ҳисобида 120та ўйин мавжуд.