4 карра “Олтин тўп” соҳиби Роналду 4 карра Globe Soccer Awards мукофоти эгасига айланди
Ads

 

Португалия терма жамоаси ва “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Globe Soccer Awards талқини бўйича 2016 йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 

Португалиялик 31 ёшли ҳужумчи 2015/16 йилги мавсумда “Реал” билан ЕЧЛ ғолиби, Портгалия термаси билан эса Европа чемпиони бўлди. Қайд этиш керакки, 4 карра "Олтин тўп" соҳиби 4-марта Globe Soccer Awards талқини бўйича энг яхши футболчи деб топилди.

“Реал” 2016 йилнинг энг яхши клуби деб эътироф этилди. Португалияни Европа чемпионига айлантирган Фернанду Сантуш йилнинг энг яхши мураббийи бўлди. 2015 йили Равшан Эрматовга насиб қилган мукофотга бу сафар англиялик ҳакам Марк Клаттенбург эгалик қилди.

“Барселона”, “Челси”, “Эвертон” ва “Анжи” каби клублардан тўп сурган Самуэль Это’О “Фаолиятидаги ютуқлари учун” соврини билан тақдирланди. Мино Райола йил агенти, “Реал” президенти Флорентино Перес “Энг яхши клуб президенти” номига сазовор бўлди.