40 ёшли Буффон Феррарини ортда қолдирди
Ads

 

Италия чемпионати 37-турида “Ювентус” жамоаси сафарда “Рома” билан баҳс олиб бориб, 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур учрашувдан кейин туринликлар Италия чемпионати тугашига 1 тур қолганида мамлакат чемпионлигини расмийлаштирди.

“Ювентус” дарвозабони Жанлуижи Буффон фаолиятида 9-марта Италия чемпионига айланди ва бу борада мутлақ рекордчига айланди. Жижи Виржинио Розетта, Жованни Феррари ва Жузеппе Фурино каби 8 карра Италия чемпионларини ортда қолдирди.

Маълумот учун, Буффон “Ювентус” сафида жами 656 ўйин ўтказиб, шулардан 301 тасида гол ўтказмаслик уддасидан чиққан.