400 миллион фунт тўлаймиз ва Мбаппе январдан бизда ўйнайди!

“Челси” катта ишлар арафасида турибди. “Аристократлар” Килиан Мбаппени олиш йўлини топди. Бу вариант томонларнинг ҳар бирига маъқул келади.

Клуб президенти Тодд Боули франциялик форвард трансфери учун 400 миллион фунт ажратишга тайёр. Трансфер Мбаппе ҳали эркин агентга айланмай туриб, январда амалга оширилиши режалаштиряпти.

Унга кўра, ПСЖГа 100 миллион фунт берилади. Парижликлар ярим йилдан кейин барибир ҳужумчини бепул қўйиб юборишга мажбур бўлади. Шу боис, улар “Челси” таклиф қилган суммадан ва таклифдан юз ўгиролмайди.

Килианнинг ўзига 100 миллион фунт бошқа клублар билан шартнома имзоламаслиги ва “Челси”ни танлагани учун бонус сифатида тақдим қилинади.

Қолган 200 миллион евро Мбаппенинг беш йиллик шартнома бўйича маоши сифатида белгиланади.

Мутахассислар “Челси”нинг бу режаси иш бериши мумкинлигини таъкидламоқда. Чунки Мбаппе ўтишни истаётган “Реал” унинг трансферига пул сарфламоқчи эмас ва маош масаласида ҳам “Челси”да кўп бера олмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!