43 ёшли Уле-Айнар Бьорндаленга ҳеч ким ета олмади

Австриянинг Хохфильцен шаҳрида биатлон бўйича жаҳон кубогининг иккинчи босқич баҳслари якунланади.

Мусобақанинг сўнгги пойгасида эркаклар ва аёллар эстафета баҳсларида ғолиблик учун ўзаро рақобатлашди.

Эркаклар ўртасида ўтказилган пойгада Уле-Айнар Бьорндален, Хенрик Лабелунд, Эрленн Бьонтегор ва Ларс Хельге Биркланд каби маҳоратли пойгачилардан ташкил топган Норвегия терма жамоаси шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Аёллар ўртасида Ванесса Хинц, Франциска Хильдебранд, Марен Хаммершмидт ҳамда Лаура Далмайер барча рақибларини ортда қолдириб, Германия терма жамоасига олтин медални келтирди.

Қуйида мусобақа натижалари билан танишасиз:

Эстафета. Эркаклар

  1. Норвегия Норвегия (0+9) 1:21:21.8
  2. Германия Германия (0+17) +1:54.9
  3. Франция Франция (3+13) +2:34.0
  4. Швеция Швеция (3+12) +2:54.8
  5. Италия Италия (2+12) +3:19.1
  6. Украина Украина (1+12) +3:24.0
  7. Швейцария Швейцария (5+12) +3:30.5
  8. Россия Россия (3+13) +3:35.8

Эстафета. Аёллар

  1. Германия Германия (0+9) 1:14:36.4
  2. Украина Украина (0+5) +44.9
  3. Франция Франция (2+13) +1:04.5
  4. Россия Россия (0+9) +1:09.0
  5. Швейцария Швейцария (2+12) +1:27.7
  6. Чехия Чехия (1+12) +1:34.1
  7. Беларусь Беларусь (2+6) +1:42.2
  8. Швеция Швеция (0+9) +1:42.6

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!