69 ёшли футболчи қайчи услубида супер гол урди (видео)
Ads

Германия терма жамоаси собиқ футболчиси Клаус Фишер 69 ёшида қайчи услубида гол урди. Ушбу голни BSN телеканали ўзининг Twitter’даги саҳифасига жойлаштирди.

Маълумот учун, Фишер айни дамда телевиденияда эксперт сифатида фаолият олиб бормоқда. Таъкидлаш керакки, у 1982 йилги мундиалда Франция терма жамоаси дарвозасига ҳам худди шундай қайчи услубида гол урган. Германия терма жамоаси ўшанда жаҳон чемпионати финалигача етиб борган эди.