7 та гол урилган драматик ўйинда

Италия А Сериясининг 19-турида “Рома” ўз майдонида “Специя”ни қабул қилди.

Римдаги ўйин голлар шоусига айланиб кетди ва унда 4:3 ҳисобида майдон эгаларининг қўли баланд келди. “Рома”нинг голларига Борха Майораль (17', 52'), Рик Карсдорп (55') ва Лоренцо Пеллегрини (90') муаллифлик қилган бўлса, “Специя”нинг голларини Роберто Пикколи (24'), Диего Фариас (59') ҳамда Даниэле Верде (90') киритди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)