7 та гол урилган ўйинда

Англия премьер-лигасининг 30-турида “Челси” ўз майдонида “Вест Бромвич”ни қабул қилди.

Лондондаги “Стэмфорд Бриж” ўйингоҳида кечган учрашув голлар шоусига айланиб кетди. Аммо якунда 2:5 ҳисобида “аристократлар” мағлуб бўлди. Эътиборлиси, бу Томас Тухель бошқарувидаги “Челси”нинг илк мағлубияти бўлди.

Шу куни “Вест Бромвич” сафида голларни Матей Перейра (45', 45') ,Каллум Робинсон (63', 90') ва Мбайе Диане (68') киритган бўлса, “Челси”нинг икки голига Кристиан Пулишич (27') ва Мэйсон Маунт (71') муаллифлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар