7 йил олдин атиги 15 дақиқа ўйнаган ҳужумчини терма жамоага чақиришди
Англия терма жамоаси бош мураббийи вазифасини бажараётган Ли Карсли кутилмаган қарор қабул қилди.
Бу мутахассис октябоь ойидаги йиғин ва учрашувларга “Тоттенхэм” ҳужумчиси Доминик Соланкени чақиртирди.
Соланке бунгача Англия терма жамоаси бир марта майдонга тушган. 27 ёшли ҳужумчи 2017 йил мамлакат бош жамоасида дебют ўйинини ўтказиб, Бразилияга қарши ўртоқлик баҳсида 15 дақиқа ҳаракат қилган эди.
Аслида “Челси” тарбияланувчиси бўлган Доминик “аристократлар” жамоасидан ташқари “Витесс”, “Ливерпуль”, “Борнмут”да ўйнаб, 2024 йилнинг ёзида “Тоттенхэм”дан қўним топди.
Лондон клубида форварднинг ишлари юришиб кетди. Олтита учрашувда учта гол ва битта ассист қайд этган марказий ҳужумчи терма жамоа мураббийлар штаби назарига тушди.
Фикрлар