70 ёшли Адвокат 77 йиллик рекордни янгилади
Ads

Хабарингиз бор кеча ФИФА кунлари муносабати билан дунёнинг бир қатор мамлакатлари ўзаро ўртоқлик ўйинларида майдонга тушишди.

Ҳсусан, Дик Адвокат бошчилигидаги Голландия терма жамоаси Шимолий Ирландия билан ўзаро куч синашди. Ўйин тақдирини голландияликларнинг киритган ягона голи ҳал қилди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба 70 ёшли мутахассиснинг Голландия терма жамоаси бошқарувидаги 36-ғалабаси бўлди. У бу билан Боб Гленденинг 77 йиллик рекордига нуқта қўйди. Ўшанда голландларни бошқарган инглиз мутахассис 87та учрашувдан 36тасида ғолиб чиққан эди. Адвокатга эса 37та баҳсда ғолиб чиқиши учун бор йўғи 61та ўйин етарли бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Голландия термаси 14 ноябрь куни Руминияга қарши навбатдаги ўртоқлик ўйинида иштирок этади. Айнан ушбу ўйиндан сўнг Дик Адвокат жамоа бошқарувидан кетиши кутилмоқда.