80 миллион фунтни ол, тўпурарни бизга бер!
Жорий мавсум Англия Премьер-лигаси чемпионлиги унвонини ҳимоя қилаётган “Ливерпуль” ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Борнмут”дан Антуан Семеньони трансфер қилмоқчи.
“Борнмут” ҳужумчиси тезлиги, жисмоний кучи ва ҳимояни ёриб ўтиш қобилиятига кўра “Энфилд” скаутларини ҳайратга солган. Манбаларнинг маълум қилишича, мерсисайдликлар бу ўйинчини олиш учун 80 миллион фунт стерлинг сарфлашга тайёр.
Таъкидлаш жоизки, 25 ёшли ганалик ҳужумчи Премьер-лигада жуда катта ўсиш кўрсатди: у ҳимоячиларни енгиш, юқори прессинг ва кўп позицияларда ўйнаш қобилияти билан ажралиб туради.
“Ливерпуль” уни трансфер қилиш имкониятни йўқотмаслик учун аллақачон “Борнмут” билан алоқага чиққан. “Борнмут” эса, ўз юлдуз ҳужумчисини осонгина қўйиб юбормоқчи эмас. Улар фақат юқори нархда сотишга рози бўлади.
Семеньонинг ўзи ҳозирча хотиржам, клубда ўзини яхши ҳис қиляпти. “Ливерпуль” даражасидаги клуб таклифини рад этиш қийин бўлиши мумкин.
“Ливерпуль” раҳбарияти бош мураббий Арне Слот олдига Премьер-лигадан ташқари Европа Чемпионлар лигасида ҳам соврин учун кураша оладиган жамоа шакллантириш вазифасини қўйган. Бу режани амалга ошириш мақсадида Арне Слот Антуан Семеньога эҳтиёж бор, деб ҳисобламоқда.



Фикрлар