90 дақиқа ҳаракат қилган Алиқуловнинг ўйини қандай баҳоланди?
Туркия чемпионати 31-туридан ўрин олган "Истанбулспор" - "Ризеспор" учрашуви бўлиб ўтди ва унда меҳмонлар йирик, 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ибрагим Олавоин ҳисобни очган бўлса, Мартин Минчев дублни расмийлаштирди. Ўйин сўнгида Бабажиде ҳам ўз номига гол ёздириб қўйди. Легионеримиз Ҳусниддин Алиқулов бошланғич таркибдан жой олди ва тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Бундан ташқари, 54-дақиқада ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
Ушбу ғалабадан сўнг ризеликлар очколари сонини 45 тага етказиб олди ва турнир жадвалида 5-поғонага кўтарилиб олди.
"Whoscored" портали талқинига кўра легионеримизнинг ўйини 7.3 балга лойиқ кўрилди.
"Sofascore" эса, 24 ёшли ҳимоячимизнинг учрашувдаги ҳаракатларини 7.3 баллга баллга баҳолади.
Фикрлар