90 дақиқа олдинда борган Ўзбекистон терма жамоаси мағлубиятга учради
Ўзбекистон миллий терма жамоаси Коста-Рикага қарши ҳалқаро ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.
Учрашувнинг 26-дақиқасида Одил Ҳамробековнинг узатмасидан кейин Элдор Шомуродов ҳисобни очди. Қўшиб берилган дақиқаларда рақиб футболчиси Энтони Эрнандес мувозанатни тиклади. Орадан бир дақиқа ўтиб, Кендалл Вастон ғалаба тўпини киритди.
Қуйида мазкур ўйиннинг МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯСИни ўқишингиз мумкин.
Фикрлар
Келгусида командамиз яхши ўйнайди деб умид қиламиз.