АПЛ. “Челси” “Арсенал”дан аламини олди

 

Англия чемпионати 24-тур марказий ўйинида “Челси” ўз майдонида “Арсенал” футболчиларини қабул қилди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган ўйинда “Челси” 3:1 ҳисобида зафар қучди ва биринчи даврада “Арсенал”дан учралган 0:3 ҳисобидаги мағлубият учун аламини олди.

Учрашувнинг 13-дақиқасида Маркос Алонсо Эктор Бельеринни “нокаутга” учратган ҳолда ҳисобни очди.  

53-дақиқада Эден Азар ҳисобни оришди. 85-дақиқага келиб ҳисоб йирик кўринишни олди. Петр Чехнинг хатосидан унумли фойдаланган Сеск Фабрегас гол муаллифи бўлди. Ўйин якунида Оливье Жирунинг голи ҳисобнинг 3:1 кўриниш олишини таъминлади.

Челси – Арсенал 3:1

Голлар: 1:0 – 13 Алонсо, 2:0 – 53 Азар, 3:0 – 85 Фабрегас, 3:1 – 90 Жиру.

Челси – Куртуа, Давид Луиз, Кэйхилл, Алонсо, Аспиликуэта, Матич, Мозес (Зума, 88), Педро (Виллиан, 84), Канте, Азар (Фабрегас, 84), Диего Коста.

Арсенал – Чех, Мустафи, Монреаль, Бельерин (Габриэл, 17), Косьельни, Уолкотт (Уэлбек, 70), Окслейд-Чемберлен, Санчес, Озил, Ивоби, Коклен (Жиру, 65).

Огоҳлантиришлар: Мустафи (23), Матич (70).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!