АПЛда яна бир баҳсли вазият. Бу сафар “Борнмут” жабр кўрди (видео)
Ads

Кеча премьер-лиганинг 20-турида “Борнмут” ўз майдонида “Арсенал”ни қабул қилди. Дастлаб 3:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган майдон эгалари якунда ғалабадан қуруқ қолишди.

Учрашувнинг 82-дақиқасига келиб ўйинда ҳисоб 3:2 кўринишини олган эди. Бироқ, ҳакам кутилмаганда “Борнмут” футболчисига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Оқибатда камчилик бўлиб қолган майдон эгалари ўйиннинг сўнгги дақиқаларида ғалабани бой беришди – 3:3.

Бу вазиятда ҳакамнинг кўрсатган қизил карточкаси қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигига қуйидаги видео орқали ўзиннгиз баҳо беришингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Вест Хэм” ҳамда “МЮ” ўртасидаги баҳсда ҳам майдон эгалари футболчиси Фегулининг майдондан четлатилиши ҳам кўплаб этирозларга сабаб бўлган эди.

Минбар

Барча блоглар