АПЛни тарк этган иккинчи жамоа номи маълум бўлди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 37-туридан ўрин олган “Сток Сити” ҳамда “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Сток-он Трент шаҳридаги “Британия-Стэдиум”да кечган қарама-қаршиликда “бургутлар” 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди.

Бугунги мағлубиятдан сўнг “Сток Сити” АПЛни тарк этиши ма`лум бўлди. Бунга қадар эса “Вест Бромвич” ҳам келгуси мавсумни Чемпионшипда ўтказиши аниқ бўлди.

Англия Премьер-лигаси. 37-тур

Сток Сити – Кристал Пэлас 1:2 (1:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 43 Шакири, 1:1 – 68 Макартур, 1:2 – 86 ван Анхолт.

Сток Сити – Батленд, Зума, Шоукросс, Питерс, Бауэр, Шакири, Аллен, Ндиайе, Джонсон (Кэмпбелл, 77), Диуф, Крауч (Собхи, 67).

Кристал Пэлас – Хеннесси, Томкинс, ван Анхолт, Уорд (Келли, 40), Сако, Заа, Макартур, Таунсенд (Шлупп, 88), Кабай (Бентеке, 63), Лофтус-Чик, Миливоевич.

Огоҳлантиришлар: Миливоевич (54), Бауэр (63), Томкинс (64), Джонсон (64), Ндиайе (81), Питерс (85), Шакири (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!