Абрамов: Бироз омадимиз келмаяпти, бу баҳона эмас

Олий лиганинг 20-турида Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси “Бухоро”ни қабул қилди ва мағлуб бўлди. Баҳсдан кейин ўтказилган матбуот анжуманида фарғоналиклар устози Вадим Абрамов ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Биринчи бўлимда бўш ўйин кўрсатдик. Баҳсда яратилган хавфли вазиятларни голга айлантира олмадик. “Бухоро” эса аксинча қарши ҳужумда яхши ўйнади ва ўз мақсадига эришди. Иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтирдик ва вазиятни тенглаштирдик. Бироқ беллашув охирида аламли голни ўтказиб юбордик. Афсуски, бироз омадимиз келмаяпти. Албатта бу баҳона бўлмайди. Камчиликлар бор. Улар устида ишлашда давом этамиз. Ҳозир битта ғалаба бизни вазиятдан олиб чиқиб кетади. Мен бунга ишонаман", - деди Абрамов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!