Агуэро бу мавсвум "Сити" сафида бошқа ўйнамайди

Англиянинг «Манчестер Сити» клуби форварди Серхио Агуэро тиззасида жарроҳлик амалиёти ўтказилгач, унинг мавсум сўнггига қадар “шаҳарликлар” таркибида бошқа майдонга тушолмаслиги маълум бўлди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айтиш лозимки, 29 ёшли аргентиналик футболчи март ойида машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олган эди ва «Манчестер Юнайтед»га қарши баҳсда Эшли Янг билан бўлган тўқнашувдан сўнг ушбу жароҳат янада кучайиб кетди.

Энди Агуэро Россия яшил майдонларида бўлиб ўтадиган мундиалга қадар соғайиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” бу мавсум муддатидан аввал АПЛ чемпионлигини қўлга киритди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!