Аҳмедовнинг устози: Демак, Хитой чемпионатини "Барселона" ҳам кузатиб боради

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов фаолият олиб борадиган “Шанхай СИПГ” жамоаси бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш “Гуанжоу Эвергранд клуби футболчиси Паулиньонинг “Барселона”га трансфери борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Паулиньо бу ерга келди ва ўз ишини аъло даражада бажарди. Энди эса дунёнинг энг яхши жамоаларидан бирига ўтди. Бу гранд жамоалар бизнинг чемпионатни ҳам томоша қилиб, кузатиб боришидан далолат беради. Бу футболчиларнинг ўз устида ишлашга мажбур этади”, – деб айтиб ўтди португалиялик мутахассис.

Маълумот учун, 29 ёшли Паулино 17 август куни тиббий кўрикдан ўтади ва “Барселона” билан расман шартнома имзолайдиган бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!