Аксарият италияликлар терма жамоани Анчелотти бошқаришини исташмоқда

Италиянинг машҳур La Gazzetta dello Sport нашри ўз ўқувчилари ўртасида энди “скуадра адзурра”ни ким бошқариши кераклиги тўғрисида сўровнома ўтказди. Эслатиб ўтиш лозимки, Жампьеро Вентура бошқарувидаги Италия терма жамоаси плей-оффда икки ўйин натижасига кўра Швецияга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2018 йўлланмасидан мосуво бўлди.

Эътиборлиси, юқоридаги сўровномада иштирок этган аксарият ишқибозлар терма жамоани Карло Анчелоттига (67,8%) овоз беришган. Ундан кейинги ўринларни эса “Челси” устози Антонио Конте (21,7%) эгаллади. “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри ва “Зенит” бош мураббийи Роберто Манчинилар эса ушбу сўровномада 5,3%дан овоз тўплашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!