Алаба ва Мартинес "Реал"га қарши жавоб ўйинида иштирок этиши мумкин

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ҳимоячиси Давид Алаба ва ярим ҳимоячи Хави Мартинеслар жароҳатларидан фориғ бўлишди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра ушбу икки футболчи бугун жамоанинг умумий гуруҳ машғулотларига қўшилишган. Жароҳатланган вингер Арьен Роббен эса ҳозирча якка тартибда шуғулланмоқда.

Айтиш лозимки, Алаба ва Мартинес 1 май куни “Реал”га қарши бўлиб ўтадиган ЕЧЛ ярим финал жавоб баҳсида иштирок этишлари кутилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!