Хабарингиз бор, кеча Ўзбекистон Кубоги финал баҳсида “Бунёдкор” – “Локомотив” қарама-қаршилиги кузатилди. Унда “темирйўлчилар” Марат Бикмаевнинг голи эвазига фақар қучишди.

Ушбу ғалаба “Пахтакор”га ҳам фойда келтирди. Яъни, “шерлар” ОЧЛ-2018 плей-офф босқичига йўл олишди. Бугун “Пахтакор” дарвозабони SPORTS.uz меҳмони бўлди ва интервью жараёнида кечаги беллашув борасида қисқача тўхталиб ўтди.

- Кеча “Бунёдкор” иккинчи бўлимда фантастик ўйин намойиш этди. Шиддат билан кураш олиб борди. Агар “қалдирғочлар” гол урганида, “Локомотив” ўзига кела олмасди, - дейди Лобанов.

Маълумот ўрнида, Александр Лобанов билан интервьюнинг тўлиқ кўринишини тез орада ўқишингиз мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги мусобақани "Пахтакор" 30 январь куни сафарда плей-офф босқичида "Ал-Гарафа"га қарши беллашув билан бошлайди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98