Алексис Санчес чарчади

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Алексис Санчес Англия кубоги 3-босқичидан ўрин олган “Престон”га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Ўйин 7 январь куни бўлиб ўтади. “Тўпчилар” устози Арсен Венгер чилилик футболчига дам беришга қарор қилган.

Arsene Wenger

– Алексис мунтазам ўйнашни истайди. Агар уни майдонга туширмасам, одамлар ҳайратга тушишмоқда. Бошқа томондан у ўйинда иштирок этмаса, мени танқид қилаётир. Аммо январда унга дам беришга анча олдин қарор қилганман. Шунингдек, Чили термасидаги ўйинларда ҳам қатнашишини унутмаслик зарур. Масофа эса узоқ. У қайтиб келиб, эртасига майдонга чиқиши керак. Ҳар ким ором олиши шарт. Алексис жисмонан ва руҳан чарчади, – дейди Венгер.

Минбар

Барча блоглар