
Алишер Азизов “Балкан” – “Дордой” учрашувининг энг яхши футболчиси
Кеча ОФК Кубогида ҳам саралаш учрашувлари бўлиб ўтди. Унда ҳамюртимиз Алишер Азизов тўп тепаётган Қирғизистоннинг “Дордой” клуби Болқонободда “Болқон” жамоаси меҳмони бўлди.
Сафарда ҳаракат қилган Қирғизистон жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндаги голларнинг бирини Алишер Азизов ўз номига ёздириб қўйди.
Ушбу ғалабадан сўнг “Дордой” кейинги босқичга йўл олди.
Маълумот ўрнида, томонларнинг биринчи баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
Эътиборлиси, Алишер Азизов мазкур беллашувнинг энг яхши футболчиси бўлди.
Комментарии