Ана холос! “Спартак” собиқ бош мураббийи “Матч ТВ”га муҳаррир бўлди

Москванинг “Спартак” клуби собиқ бош мураббийи Валерий Карпин энди телевидения соҳасида фаолият юритадиган бўлди. Аниқроғи, 48 ёшли мутахассис Россиянинг “Матч ТВ” телеканалида футбол трансляциялари бўлими муҳаррири этиб тайинланди.

Карпин янги ишидаги фаолиятини бугундан бошлади. Айтиш керакки, унинг асосий вазифаси учрашувларга шарҳловчилар тайинлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилишдан иборат. Карпин шунингдек Россия премьер-лигасининг марказий учрашувларида эксперт сифатида ҳам фаолият олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!