Ана холос! "Сурхон"да яна мураббий алмашди, жамоани эндиликда Микляев бошқаради

Клуб вице-президенти Баҳром Маматкулов Термизда «Сурхон» спорт мажмуасида олиб борилаётган ишларга раҳбарлик қилаётганлиги сабабли, йиғилишни «Сурхон» футбол клуби маъмурият раҳбари Икром Ибрагимов ва ёрдамчи мураббий Григорий Цейтлин Семёнович олиб бордилар. Йиғилишда жамоанинг барча аъзолари иштирок этдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугунга қадар, жамоанинг вақтинчалик бош мураббийи вазифасини бажариб келган Анвар Солиев, яна клубнинг спорт директори лавозимига ўтказилди.

Клуб мутасадиллари бир неча кун давомида бир қатор мураббийлар номзодларини кўриб чиқдилар.

Якунда, барчамизга яхши таниш, асли келиб чиқиши сурхондарёлик бўлган, 2016-2018 мавсумни Тошкентнинг «Локомотив» жамоасида бош мураббий ва ёрдамчи мураббий лавозимларида фаолият юритган, «ПРО» мураббийлик лицензиясига эга, Андрей Микляев «Сурхон» бош мураббийи этиб тайинланди.

Мураббий олдига улкан вазифалар қўйилди. Хусусан, яхши жамоа шакллантириб, Сурхондарёлик футболчиларга ҳам кўпроқ эътибор қаратиб, имкон қадар уларни ҳам жамоага жалб қилиш кераклиги таъкидланди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!