Анчелотти Италия термаси бош мураббийига айланиши мумкин

Ҳозирда ишсиз юрган Карло Анчелотти яқин вақт ичида Италия терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин. Corriere dello Sport хабарига кўра, Анчелотти Римдаги меҳмонхоналарнинг бирида Италия Футбол Федерацияси раҳбарияти билан учрашган.

Хабарда айтилишича, бу борадаги ягона муаммо – мураббийнинг маоши. Федерацияда барча мураббийлар штабига бериш учун 5 млн евролик бюджет бор холос.

Бу сумма Анчелоттининг “Бавария”да олган маошидан анча кам албатта. Бироқ унга мураббийлар штабини ўзи танлаши борасида эркинлик берилган ва шу боис Карло мазкур таклифга рози бўлгани айтилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!