Анчелотти Италия термасини бошқаришдан бош тортди

 

“Бавария” собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортди. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, 58 ёшли мутахассис Италия Футбол Федерацияси раҳбарият билан музокара ўтказган ва қарор қабул қилиш учун бир неча кун сўраган. Бироқ кейинчалик у терма жамоани бошқариш фикридан қайтган.

Энди ОАВда бу ўрин учун Роберто Манчини ва Клаудио Раньерилар асосий номзод сифатида э`тироф этилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!