Анчелотти "Наполи"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи

Кеча “Наполи” бош мураббийи этиб тайинланган Карло Анчелотти янги жамоасида "Реал" хавбеки Дани Себальосни кўрмоқчи.
Хабарларга қараганда 21 ёшли футболчи неаполликларнинг мавсумлар оралиғидаги асосий трансфер нишонига айланади. “Наполи”нинг бу борадаги асосий рақобатчиси “Бетис” клуби бўлиши мумкин. Боиси, севильяликлар ҳам ушбу футболчини ўз сафида кўришмоқчи.

Маълумот учун, Себальос жорий мавсум “Реал” сафида жами 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!