Андер Эррера МЮда қолишига ишонмаяпти

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби  ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоа билан янги шартнома борасидаги  савол ҳали ҳам очиқ қолаётганлигини айтиб ўтди.

“Мен шартномамни охиригача ўтказаман. Янги шартнома имзолайманми ёки йўқ буни билмайман. Биз бу борада раҳбарият билан музокараларни бошладик. Аммо ҳали ҳеч нарса ҳал бўлмади”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди Mundo Deportivo.

Маълумот учун, Эррера 2014 йил “Атлетик”дан МЮ сафига келиб қўшилган ва бу мавсум АПЛда 21 баҳсда майдонга тушди. Унинг ҳисобида иккита голли узатма мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!