Андрей Миклаяев АГМКдан учралган мағлубиятга қандай изоҳ берди?

АГМК - "Локомотив" учрашувидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида "темирйўлчилар" жамоаси устози Андрей Микляев қуйидагича фикр билдириб ўтди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Учрашув бошида тезкор гол ўтказиб юбордик ва айнан мана шу гол ўйин боришига жиддий таъсир ўтказди. Кейинроқ тўлиқ ташаббусга эга бўлган ҳолда ўйнадик. Бироқ АГМК бутун жамоа бўлиб ҳимояланди. Бундай ҳимояни ёриб ўтиш эса осон эмас. Бугун йигитлар ёмон ўйнашмади. Барча қўлидан келганча курашди. Бироқ омад рақибга кулиб боқди. Афсуски, кетма-кет иккинчи ўйинни бой бериб қўйдик", - деди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!