Андрей Микляев: Бу сафар ҳам бизга нимадир етишмади

Суперлига 6-туридан ўрин олган “Насаф” – “Локомотив” баҳси 2:1 ҳисобида якунланди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида Андрей Микляев Санжар Шоаҳмедов ҳамрохлигида иштирок этди. Бу ҳақда "Локомотив" матбуот хизмати хабар бермоқда.

- “Насаф” жамоасини қўлга киритилган ғалаба билан табриклайман. Бундай жамоага қарши, айниқса бутун стадион уни қўллаб-қувватлаб турган пайт ўйнаш – осон эмас. Йигитлар бугун ёмон ўйнашмади. Лекин бу сафар ҳам бизга нимадир етишмади. Негадир сўнгги пайтларда ўйин давомида ёмон ҳаракат қилмасак-да, ўзимиз кутган натижага эриша олмаяпмиз.

Бугун ҳам кераксиз вазиятларда карточкалар ишлаб олдик. Балким жамоамизга илгаргидек Кападзе ёки Жепаровдек ўйин вақти йигитларни бошқариб, уларга ўз вақтида ўзларини босиб олишни маслаҳат берадиган, уларга тўғри йўл кўрсатадиган чин маънодаги етакчи етишмаётгандир, - деди тажрибали мутахассис.

- Ўйин жуда қизиқарли тарзда ўтди. Ҳар икки жамоага ҳам ғалаба зарур эди. Биз ҳам қўлдан келганча ўйнашга уриндик. Бироқ қизил карточка барибир ўз таъсирини ўтказмай қўймади. Ҳужумга берилиб кетдик ва якунда гол ўтказиб юбордик. Ҳали олдинда ўйинлар кўп, барчаси ўз ўрнига тушиб кетишига ишонаман, - деди Шоаҳмедов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!