Андрей Микляев: Асосийси дастлабки 15 дақиқада гол ўтказиб юбормаслигимиз лозим эди

Бундан бироз олдин Ўзбекистон кубоги ярим финали жавоб баҳси – “Насаф” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди ва унда 1:0 ҳисобида қаршиликлар ғалаба қозонди. Бироқ икки ўйин натижасига кўра, “Локо” футболчилари финал йўлланмасига эга бўлишди.

Мазкур баҳсдан сўнг, меҳмонлар бош мураббийи Андрей Микляев матбуот анжуманида иштирок этди.

“Бугун финалда ўйнашга лойиқ бўлган икки жамоа баҳс юритди. “Насафҳам чемпионатимиздаги энг яхши жамоалардан бири. Кейинги босқичга  чиққанимиздан хурсандман.

Бугун бироз бошқача услубда ўйнадик. Сабаби, “Насаф” натижадан келиб чиқиб, олдинга ўтиши аниқ эди. Бизнинг асосий мақсадимиз дастлабки 15 дақиқа давомида гол ўтказиб юбормаслик эди.

Чунки, мухлислар қўллаб-қувватлаши билан ҳам ёш футболчиларга эга бўлган мезбонлар яна гол киритишлари мумкин эди.

Чемпионат билан кубокни фарқи бор. Бугун бизнинг олдимизга қўйган вазифамиз бошқа эди. Бугун биз очиқ футбол ўйнаганимизда “Насаф”га осон бўлар эди”, – деб айтиб ўтди “темирйўлчилар” устози.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!