Андрей Микляев: Бугун омад рақиб жамоа тарафида бўлди

Хабарингиз бор бундан бироз муқаддам Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган “Зоб Аҳан” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Ўйиндан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида “Локо” устози Андрей Микляев ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Анчагина қийин ўйин бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам майдонга ғалаба учун чиққан эди. Омад бугун “Зоб Аҳан”га кулиб боқди. Рақибни ушбу ғалаба билан табриклайман. Энди бор эътиборимизни кейинги учрашувларга қаратамиз. Ҳали ҳаммада навбатдаги босқичга чиқиш учун имконият бор. Бугун ҳимояда йўл қўйилган 2та хато қимматга тушди. Мавсум эндигина бошлангани сабаб ҳали ўйинимиз тўлиқ такомиллашиб улгурмади. Ишонаман, келгуси баҳсларда ҳали ўз сўзимизни айтамиз", - дейди Андрей Микляев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!