Андрей Микляев: Етти очколик фарқни сақлаб қолдик

Хабарингиз бор, кеча олий лига 19-туридан қолдирилган “Олмалиқ” – “Локомотив” баҳси бўлиб ўтди. Ушбу беллашувдан сўнг меҳмонлар устози Андрей Микляев ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда “Олмалиқ” расмий сайти хабар бермоқда.

- Руҳий томондан бу ўйинда ижобий натижага эришиш муҳим эди. Негаки, олдинги икки ўйинда гол ура олмадик ва муҳим очколарни бой бердик. Футболчиларга раҳмат иккинчи таймда ўйинни ўз қўлларига олишди ва голлар уриб жамоага ғалаба келтиришди. Асосийчи таъқибчиларимиз билан орадаги фарқни еттиталигича сақлаб қолдик. Рақиб ҳақида нима дейишим мумкин. Жамоага нима етишмаяпти, албатта буни жамоа билан бирга юрган раҳбарият, мураббийлар яхши билади. Ташқаридан туриб шарҳ бериш ноўрин, - Микляев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!