Андрей Микляев: Гуруҳда барчанинг имкониятлари тенг


11 апрель куни “Локомотив” Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқич ўйинлари доирасидаги навбатдаги учрашувини ўз майдонида ўтказади. “Темирйўлчилар” 4-тур баҳсида Эроннинг “Истиқлол” клубини қабул қилади.

Бугун анъанага кўра, ҳар икки жамоа вакиллари ва ОАВ ходимлари ўртасидаги матбуот анжумани ташкил этилди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Андрей Микляев ва жамоа ярим ҳимоячиси Икром Алибоев иштирок этишди.

Эртанги ўйинда кейинги босқичга чиқиш-чиқмаслик масаласи ҳал бўлиши мумкин. Нима бўлганда ҳам биз охиригача курашамиз. Умид қиламизки, ўйин ажойиб бўлади ва гол ўтказиб юбормасликка ва ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Ўтган ўйин ҳақида гапирадиган бўлсак, бих хил ўйин намойиш этдик, бироқ фарқи биз вазиятлардан фойдалана олмадик.

Футбол бу футбол. Унда ишонч муҳим ўрин тутади. “Шўртан” билан ўйинни кўрган бўлсангиз, баъзида омад келади, баъзида келмайди. Буни ортиқча муҳокама қилиш шартмас. Ўз хатоларимизни топиб, уларни бартараф қилишга ҳаракат қиламиз. Жамоа умуман рақиб ўйинига қараб ҳаракат қилади.

Жамоада жароҳат олганлар борми?

Афсуски, жамоада бир неча ҳафта олдин жароҳат олган Шуҳрат Муҳаммадиев тикланишга улгурмади. Саламат Қутибоев ҳам шундай. Шунингдек, Темур Копадзенинг майдонга тушиш-тушмаслиги катта сўроқ остида турибди.

Жамоада айнан битта жамоани фаворит деб бўлмайди. Бу тур барчасига ойдинлик киритади. Барчанинг имконияти тенг деб ўйлайман. Рақибимиз кучли ва тажрибали. Икки нафар бразилиялик футболчиси бор. Умуман бунга шунчаки қараб бўлмайди.

Икром Алибоев:Эртага бизни жуда ҳам қийин ўйин кутиб турибди. Сабаби гуруҳдаги жамоаларнинг очколари орасида фарқ катта эмас. Яхши натижа билан мухлисларни хурсанд қиламиз, деган умиддамиз. Барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан. Олган чипталарига эвазига ажойиб футбол томоша қилиб қайтади”.

Эслатиб ўтамиз, “Локомотив” – “Истиқлол” баҳси эртага соат 16:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!