Англия Кубоги. "Арсенал" иродали тарзда "Ман Сити"ни енгди ва финалга чиқди

 

Англия Кубоги иккинчи ярим финалида "Арсенал" жамоаси "Манчестер Сити"га қарши баҳс олиб борди.  Анчагина муросасиз кечган ўйинда "тўпчилар" 2:1 ҳисобида, қўшимча таймларда ғалаба қозонди. 

Учрашувнинг 62-дақиқасида Серхио Агуэро ҳисобни очган бўлса, 71-дақиқада Начо Монреаль мувозанатни тиклади. Асосий вақтда бошқа гол киритилмади. 

Мусобақа қоидаларига кўра, қўшимча таймлар ўйналди ва Алексис Санчеснинг 101-дақиқада киритган голи "Арсенал"ни финалга олиб чиқди. 

Эслатиб ўтамиз, биринчи ярим финалда "Челси" ҳамшаҳари "Тоттенхэм"ни 4:2 ҳисобида таслим қилиб, финалга йўл олганди

Арсенал – Манчестер Сити 2:1

Голлар: 0:1 – 62 Агуэро, 1:1 – 71 Монреаль, 2:1 – 101 Санчес.

Арсенал – Чех, Косьельни, Холдинг, Монреаль, Габриэл, Джака, Окслейд-Чемберлен (Бельерин, 105), Озил (Коклен, 119), Рэмзи, Санчес, Жиру (Уэлбек, 83).

Манчестер Сити – Браво, Отаменди, Компани, Клиши, Навас, Туре, Фернандиньо (Фернандо, 99), Сильва (Стерлинг, 23; Ихеаначо, 105), де Брюйне, Сане, Агуэро (Делф, 99).

Огоҳлантиришлар: Санчес (25), Фернандиньо (69), де Брюйне (89), Сане (102), Делф (105), Джака (105), Отаменди (115).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!