Аргентина футбол ассоциацияси президенти Месси билан учрашди
Ads

Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио Тапиа увиделся "Барселона" клуби форварди Лионель Месси билан учрашди.

Goal нашри тарқатган хабарга кўра уларнинг ўзаро учрашуви кеча Мадридда бўлиб ўтган Либертадорес кубоги финали пайтида бўлиб ўтган. Суҳбат чоғида президент 1 ёшли аргентиналик футболчидан терма жамоага қайтиш режалари ҳақида сўраган. Аммо, Мессининг бунга қандай жавоб бергани ҳозирча маълум эмас.

Эслатиб ўтамиз, Месси ёзда Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018 ўйинларидан сўнг Аргентина терма жамоасидаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган эди.

Маълумот учун, Месси “альбасетлар” сафида шу кунгача жами 128та ўйинда майдонга тушган ва ўз ҳисобига 65та гол ёздириб қўйишга эришган.