
Арсен Венгер ва Жозе Моуриньюга ҳеч ким овоз бермагани маълум бўлди
Кеча ФИФА Швейцариянинг Цюрих шаҳрида 2016 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади.
Ўтган мавсум “Лестер” билан фантастик ўйин намойиш этиб, “тулкилар”ни премьер-лига чемпиони қилган Клаудио Раньери ФИФА талқини бўйича дунёнинг энг яхши мураббийи деб топилди. Сўровномада иштирок этганларнинг 22,6 фоизи айнан италиялик мутахассисга овоз берган. Кучли учликни эса Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан (16,56%) ва Португалия терма жамоаси бош мураббийи Фернанду Сантушлар (16,24%) якунлаб беришди.
Овоз бериш жараёнида терма жамоа бош мураббийлари ва жамоа сардорлари, шунингдек, етакчи ОАВлар журналистлари иштирок этишди. Қизиғи шундаки, уларнинг ҳеч бири “Арсенал” бош мураббийи Арсен Венгер ҳамда “МЮ” бош мураббийи Жозе Моуриньюлар номзодига бирорта ҳам овоз беришмаган.
Комментарии