"Арсенал" ҳам Карраско учун жиддий курашмоқда

Лондоннинг "Арсенал" клуби "Далянь Ифан" ярим ҳимоячиси Янник Феррейре Карраскога қизиқиб қолди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Унга кўра “канонирлар” 25 ёшли бельгиялик футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олишмоқчи. Бироқ, Каррасконинг маош бўйича талаби лондонликлар учун қийинчилик туғдириши мумкин. Чунки, у Хитой клубида йилига 10 млн евро маош олади.

Унга айни дамда Миланнинг "Интер" клуби ҳам жиддий кураш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Карраско “Далянь Ифан” сафига бундан роппа-роса бир йил муқаддам “Атлетико” Мадриддан кўчиб ўтган эди. У ўтган мавсум 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ва 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!