"Арсенал"га Хуан Куадрадо керак

“Ювентус” клуби ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо қишда бошқа жамоага ўтиши мумкин.

Ёзги трансферлар мавсумида Лондоннинг “Арсенал” жамоаси “Монако” аъзоси Том Лемарни харид қилишга уриниб кўрди, аммо бу трансфер амалга ошмади. Энди “тўпчилар” эътиборини “кекса синьора” вакилига қаратди.

Инглиз клуби қишда “бьянконерилар”га 29 ёшли колумбиялик футболчи борасида расмий таклиф юборишни мақсад қилган.

Бу мавсум Куадрадо учта ўйинда битта голга муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!