"Барселона" Дракслерга қизиқиш билдирмоқда

ПСЖ клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Юлиан Дракслер фаолиятини Испания Ла Лигасида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Don Balon нашри хабар бермоқда.

Унга кўра Германия терма жамоаси аъзосига “Барселона” жиддий қизиқиш билдира бошлади. Хатто, каталонияликлар ўзининг германиялик дарвозабони Марк-Андре тер Штегендан Дракслерни жамоага ўтишга кўндиришни сўрашди.

24 ёшли футболчининг трансфери эса “Барселона”га таҳминан 60 млн еврога тушиши мумкин.

Маълумот учун, Дракслер жорий мавсум ПСЖ сафида жами 41та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 4та гол ҳамда 10та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!