"Барселона" бошқа ҳеч кимни сотиб олмайди

Каталониянинг “Барселона” клуби ўзининг трансфер кампаниясини якунлади.

Қайд этиш лозимки, “кўк-анор ранглилар”га Филиппе Коутиньо (“Ливерпуль”) ва Анхеля Ди Марияларни (ПСЖ) сотиб олиш насиб қилмади.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” ушбу ёзги трансфер даврида Усмон Дембеле, Паулиньо, Нельсон Семеду, Марлон ва Херар Деулофеу каби футболчилар билан шартнома имзолади. Ўз навбатида Неймар, Кристианом Тельо ва Жереми Матье каби футболчилар эса жамоадан кетишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!