"Барселона" ҳужумчиси фаолиятини "Зенит"да давом эттириши мумкин

Санкт-Петербургнинг “Зенит” клуби “Барселона” ҳужумчиси Мунир Эль-Хаддадига қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда TMW нашри хабар тарқатмоқда.

Маълумотларга кўра питерликлар раҳбарияти аллақачон 21 ёшли футболчининг агенти билан алоқага чиққан ва айни дамда бу борада каталонияликлар билан музокаралар кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Эль-Хаддади ортда қолган мавсумни “Валенсия” сафида ижара асосида ўтказиб, Ла Лигада 34та учрашувда майдонга тушган. Футболчи ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 3та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!