
“Бавария” 17 ёшли канадалик футболчи билан шартнома имзолади
Канаданинг "Ванкувер Уайткепс" клуби ҳужумчиси Альфонсо Дэвис фаолиятини "Бавария"да давом эттирадиган бўлди.
Мюнхенликлар расмий сайти тарқатган хабарга кўра 17 ёшли канадалик футболчи немис гранди билан 5 йиллик келишувга имзо чеккан. “Бавария” ушбу ёш иқтидор эгаси учун 12 млн евро харажат қилгани айтилмоқда.
Маълумот учун, Дэвис гарчи жуда ёш бўлишига қарамай Канада терма жамоасида асосий футболчилардан бири ҳисобланади. У шунингдек КОНКАКАФ Олтин кубоги мусобақаси тўпурари ҳисобланади.
Комментарии